ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

Юртимиз аҳолиси учун аллергопаспорт яратиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинади

Юртимиз аҳолиси учун аллергопаспорт яратиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинади

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 40 фоизи аллергик касалликларга чалинган. Ачинарлиси, ушбу хасталикка чалинган беморларнинг муайян қисмини болалар ва ўсмирлар ташкил этади.

Бугун, 18 октябрь куни пойтахтимизда ташкил этилган болалар аллергологларининг I Халқаро илмий-амалий анжуманида қайд этилганидек, республикамизда аллергик касалликларни эрта аниқлаш учун 18 ёшга тўлмаган ва хавф остида бўлган болалар орасида жорий йил январь-июль ойларида “Болалар аллергологияси ва клиник иммунологияси” соҳасида бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилди. Акция 3 босқичда олиб борилди.

Шунингдек, сўнгги йилларда мазкур соҳада кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2019 йилдан бошлаб аллергологларни малакасини ошириш ва қайта ихтисослаштириш Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази зиммасига юклатилди.

photo5280987454272286264.jpg

Анжуманда мамлакатимиз аҳолиси учун аллергопаспорт шаклларини яратиш, мутахассислар учун молекуляр аллергология бўйича мактаблар ўтказиш, беморлар ва уларнинг ота-оналари учун эса ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, доимий равишда аҳоли учун семинарлар, йирик акциялар ўтказиш, шунингдек, озиқ-овқат аллергенлари молекулаларини аниқлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро илмий-амалий анжуманда тиббиётимиз ва илм-фаннинг ана шундай муҳим ютуқлари ва жаҳон тиббиётининг инновацион технологияларига оид маърузалар тингланди.

1 968
ЎзА