ЎзА Ўзбек

26.07.2018 14:55 Чоп этиш версияси

“Юнусобод” ва “Туркистон”

“Юнусобод” ва “Туркистон”
Тезкор, ишончли, қулай. Бу таърифлар ер остида ҳақиқий мўъжизага айланган метрога тегишли.

Чунки мазкур транспорт тури ҳаракатланадиган ҳудудлардаги кўчаларда тирбандлик ёки ортиқча босимнинг олди олинади. Шу боис бирор юмуш билан йўлга чиққанимизда манзилга тез етиб бориш учун кўпинча метрони танлаймиз. 

Тошкент метрополитени йўловчиларни ташишдаги қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан энг самарали транспорт воситаси бўлиб, маълумотларга кўра, ушбу транспорт хизматидан кунига 100 минглаб йўловчи фойдаланади. Бугунги кунда Тошкент метрополитенида учта йўналиш фаолият кўрсатмоқда. Бу йўлларда жами йигирма тўққиз бекат мавжуд. 

1.JPG

Марказий Осиёда ягона бўлган метро пойтахтимизда 1977 йилда барпо этилган бўлиб, метро линиясининг дастлабки узунлиги 12,2 километрдан иборат эди. “Чилонзор”, “Ўзбекистон” ва “Юнусобод” йўналишларидан иборат Тошкент метрополитени мустақиллик йилларида янада ривож топди. Хусусан, Тошкент шаҳар марказини Юнусобод турар жой массиви билан боғлайдиган учинчи линиясининг “Мингўрик”, “Юнус Ражабий”, “Абдулла Қодирий”, “Минор”, “Бодомзор”, “Ҳабиб Абдуллаев” бекатлари 2001 йилнинг 26 октябрда ишга тушган.

4.JPG

Улардан ҳар куни саккизта тезюрар поезд 140 мартагача қатнайди. Бекатларнинг ҳар бири ўзига хос бадиий безак ва кўринишга эга. Мисол учун, “Мингўрик” бекати ноёб оқ мармар билан безатилган. У “Ўзбекистон” линиясининг “Ойбек” бекати билан 140 метрлик ўзга хос ўтиш йўли билан туташган. Яна бир ўзига хос жиҳати, бу ерда тиббиёт бекати жойлашган бўлиб, нафақат метрополитен ходимлари балки йўловчиларга ҳам хизмат кўрсатади.

9.JPG

“Юнус Ражабий” – пойтахтимиздаги метро бекатлари орасида энг чуқури ҳисобланади. “Абдулла Қодирий” бекатига машҳур ўзбек ёзувчисининг номи берилганини эътиборга оладиган бўлса, унинг безаклари ҳам ўзига хослигини кўрамиз. Қандиллар гўзаллиги кўзингизни қамаштириб, қуёш ёғдусидан баҳра олиб, чуқур ер остида турганингизни ҳам унутасиз.

8.JPG

“Бодомзор” – бу бекатда ушбу мева тасвири кенг қўлланилган. Нақшларни томоша қиларкансиз, уни устида болажонлар сув ҳавзаларида мириқиб чўмиладиган, катталар ҳордиқ чиқарадиган улкан аквапарк жойлашганидан ҳайратга тушасиз. 

11.JPG

Айни вақтда Президентимиз ташаббуси билан Тошкент метрополитени “Юнусобод” линиясининг кейинги бекатларини бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Ушбу йўналиш яна иккита станцияга узайтирилади, уларнинг ишчи номлари “Юнусобод” ва “Туркистон”дир.

21.JPG

25.JPG

Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
7 131