ЎзА Ўзбек

27.08.2018 14:44 Чоп этиш версияси

ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлди
Тошкент вилояти ҳудудида пиёдалар иштирокида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган “Диққат, пиёда” тадбирлари ўтказилишига қарамасдан пиёдалар томонидан йўл қўйилаётган қоидабузарликлар йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Таҳлилларга назар ташлайдиган бўлсак, Тошкент вилояти ҳудудида пиёдалар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг 5 фоизини айнан пиёдаларнинг қоида бузиши оқибатида содир бўлаётганлиги кўзга ташланмоқда.

Бугун содир этилган йўл транспорт ҳодисаси фожиали якун топди. У.С “Lasetti” русумли автомашинани Наманган вилоятидан Тошкент шаҳри томонга бошқариб келаётган вақтида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” автомобиль йўлининг қатнов қисмини иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқ устидан сакраб ўтаётган пиёда Р.Шни уриб юборади. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот етди. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА
4 500