Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.08.2018 13:20 Чоп этиш версияси

ЙПХ ходимлари қоидабузарларни “овлаш” билан чекланмай, пиёдаларга ёрдам ҳам кўрсатмоқда

ЙПХ ходимлари қоидабузарларни “овлаш” билан чекланмай, пиёдаларга ёрдам ҳам кўрсатмоқда
Йўл-патруль хизмати ходимларини биз фақат қоидабузарларни жазоловчилар сифатида билардик. Бироқ эндиликда улар ўзларининг савоб ишлари билан барчага ўрнак бўлишмоқда. 

ЙПХ ходимлари машинаси бузилган ҳайдовчиларни ҳожатини чиқариш, машина шиналарини алмаштиришга ёрдамлашиш, манзилда адашганларга тўғри йўлни кўрсатиш билан ўрнак бўлишмоқда. Шунингдек, кекса йўловчиларни пиёдалар йўлидан ўтказишга кўмаклашмоқда.

ec3d6042-c0ff-458f-b42e-df20877bed7c.jpg

“Йўл патруль хизмати ходимларининг вазифаси йўлларда қоидабузарларни камайтириш. Шаҳарда транспорт воситаларининг хавфсиз ва тартибли ҳаракатланишини таъминлашдир”, дейди ходимлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 17-23 август мобайнида 1571 та пиёда томонидан қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, жумладан, 373 нафар пиёдага нисбатан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

ЎзА
3 682