ЎзА Ўзбек

24.07.2018 08:49 Чоп этиш версияси

Йирик автоҳалокат ҳайдовчи ва тўрт йўловчи умрига зомин бўлди

Йирик автоҳалокат ҳайдовчи ва тўрт йўловчи умрига зомин бўлди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Ҳайитобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1572 километрида ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ ҳунук ҳодиса содир бўлди. 

“ВАЗ-2106” русумли давлат белгиси 75 Е 482 АА автомашинаси Қумқўрғон – Жарқўрғон йўналиши бўйича ҳаракатланиб, қарама-қарши томондан келаётган “Матиз” русумли давлат белгиси 75 S 094 JA автомашинаси ҳаракат йўналишига чиқиб кетди ва тўқнашди. Оқибатда “Матиз” ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи ҳамда “ВАЗ-2106” русумли автомашинада бўлган уч нафар йўловчи олган жароҳатлари сабабли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Бир йўловчи ва “ВАЗ-2106” русумли автомашина ҳайдовчиси тан жроҳати билан шифохонага ётқизилди.

Мазкур воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири
6 411