ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

“Йил танлови - 2019” ғолибларининг якуний рўйхати

“Йил танлови - 2019” ғолибларининг якуний рўйхати
Бугун, пойтахтимиздаги "Зарафшон" киноконцерт залида илк бора Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда қуйидаги вазирлик, ташкилот ва агентликлар ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, алоҳида номинациялар бўйича бир қанча вазирликлар эътироф этилди. 

Қуйида совриндорларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг

Энг фаол давлат арбоби — Ўзбекистонда йил одами Танзила Норбоева бўлди.

Халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат — Расул Кушербаев.​

“2019 йилнинг энг намунали вазирлиги” номинацияси бўйича

1-ўрин — Адлия вазирлиги;
2-ўрин — Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги;
3-ўрин — Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги.

“2019 йилнинг энг намунали ҳудуди” номинацияси бўйича

1-ўрин — Самарқанд вилояти;
2-ўрин — Наманган вилояти, Тошкент шаҳри;
3-ўрин — Андижон ва Навоий вилоятлари.

“2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” номинацияси бўйича

1-ўрин — Давлат хизматлари агентлиги;
2-ўрин — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
3-ўрин — Ўзбекистон мусулмонлари идораси.


“2019 йилда энг кўп ўзгариш қилган вазирлик“ — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

“Журналистлар билан энг яхши муносабат ўрнатган матбуот хизмати” — Инновацион ривожланиш вазирлиги.

“Йил янгилиги” — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

“2019 йилда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида энг фаол қатнашган вазирлик”
— Энергетика вазирлиги.

“Йилнинг энг самарали тадбири” – “World Influencers Congress” I Халқаро инфлуенсерлар конгресси (ташкилотчи — Туризм қўмитаси).

“Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг энг яқин ҳамкори” — Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси.

“2019 йилда ОАВ билан энг фаол ишлаган банк тизими” — “Қишлоқ қурилиш банк”.

“2019 йилда халқ ишончини қозонган банк тизими” — “Агробанк” акциядорлик тижорат банки. 

“2019 йилда аҳоли турмуш даражасини оширишда халққа энг яқин бўлган мададкор банк” – «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки. 

"2019 йилнинг халққа энг яқин бўлган шаффоф банки" — "Микрокредитбанк" АТБ    


7 932
ЎзА