“Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти”ни Сиз аниқлаб беринг!

ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жорий 2019 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилмоқда. Танлов ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланади.

Кимлар қатнаша олади?

Мазкур танловга айни пайтда ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда фаолияти кенг ёритилаётган, халқ кундалик турмушида энг кўп дуч келадиган тизимлар саралаб олинди.

1. Вазирликлар

2. Қўмита ва агентликлар, жамоат ташкилотлари

3. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар

Танловда қандай иштирок этиш мумкин?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАнинг телеграм мессенжеридаги расмий канали @uza_uz да эълон қилинган рўйхатда кўрсатилган ташкилотларга овоз берилади.

Танлов қандай ўтади?

1-босқич: Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали энг кўп овоз тўплаган ташкилотлар иккинчи босқичга ўтади.

2-босқич: Ғолиб журналист ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган сўровномага асосан аниқланади. Бундан ташқари сўровномага киритилмаган тизимлар ҳам журналист ва блогерлар томонидан алоҳида сараланиб, танловнинг қўшимча номинацияларига тавсия этилади.

Натижалар қачон эълон қилинади?

Ғолиблар Янги йил арафасида энг муносиб 3 та тизимдан, яъни 3 та биринчи ўрин, 3 та иккинчи ўрин, 3 та учинчи ўринга махсус сертификат, ЎзА рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тақдирлаш маросимида ғолиблик ташкилотларнинг Матбуот хизмати вакилларига топширилади. Танлов сўровномаси 31 декабрда тўхтатилади. Оз фурсат қолди.    

Ижтимоий тармоқларда ОВОЗ БЕРИНГ! 

2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ВАЗИРЛИГИ

2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ВАЗИРЛИГИ 2

2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ҲУДУДИ

2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАВЛАТ ЁКИ ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ

2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАВЛАТ ЁКИ ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ 2

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йил танлови – 2019” давом этмоқда! (+ВИДЕО)