ЎзА Ўзбек

04.01.2019 20:25 Чоп этиш версияси

Йил бошида қайси газета қанча нусхада чоп этилмоқда?

Йил бошида қайси газета қанча нусхада чоп этилмоқда?

Дунё тажрибасида бугунги матбуот қайси йўлдан бормоқда, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Келинг, шу ўринда, аввало, ўзбек матбуоти нашрлари ададига бир назар солсак. 

“Халқ сўзи”
2018 – 144165 нусха
2019 – 60129 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 84036 тага камайган

“Маърифат”
2018 – 52038 нусха
2019 – 12700 дан ортиқ нусха
Ўтган йилга нисбатан: 39338 тага камайган

“Народное слово”
2018 – 33763 нусха
2019 – 13728 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 20035 тага камайган

“Ёшлар овози”
2018 – 24014 нусха
2019 – 4735 нусха 
Ўтган йилга нисбатан: 19279 тага камайган

“Қишлоқ ҳаёти”
2018 – 21130 нусха
2019 – 5834 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 15296 тага камайган

“Правда Востока”
2018 – 24470 нусха
2019 – 9073 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 15097 тага камайган

“Ўзбекистон овози”
2018 – 13830 нусха 
2019 – 4315 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 9515 тага камайган

“Оила даврасида”
2018 – 7602 нусха
2019 – 900 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 6702 тага камайган

“Жамият”
2018 – 7074 нусха 
2019 – 1500 дан ортиқ 
Ўтган йилга нисбатан: 5574 тага камайган

“Адолат”
2018 – 8294 нусха
2019 – 3378 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 4916 тага камайган

“Овози точик”
2018 – 4883 нусха
2019 – 1267 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 3616 тага камайган

“Ишонч”
2018 – 31439 нусха
2019 – 28025 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 3414 тага камайган

“Нурлы жол”
2018 – 4304 нусха
2019 – 1494 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 2810 тага камайган

“Маҳалла”
2018 – 25651 нусха
2019 – 23841 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 1810 тага камайган

“Ватанпарвар”
2018 – 42246 нусха 
2019 – 43983 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 1737 тага кўпайган

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати”
2018 – 5085 нусха 
2019 – 5661 нусха
Ўтган йилга нисбатан: 576 тага кўпайган

Адади энг кўп камайган нашрлар: “Халқ сўзи” (84036), “Маърифат” (39338), “Народное слово” (20035), “Ёшлар овози” (19279) ҳамда “Қишлоқ ҳаёти” (15296) газеталаридир.

Адади ошган нашрлар: “Ватанпарвар” (1737) ҳамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” (576) газеталаридир.

P/S: “Ҳуррият”, “Жамият”, “Миллий тикланиш”, “Оила ва жамият”, “Оила даврасида”, ХХI аср... каби нашрлар ҳали ҳам чоп этилгани йўқ. (2019 йил 4 январь ҳолатига кўра)

Муаммо нимада?

Нима учун партиялар нашрларининг аҳвол аянчли ҳолга келган?

Жамиятни комиллик сари бошлаган маърифатпарвар йўналишнинг кашшофлик сафари қаридими ё?..

"Отахон" газеталарнинг умри тугаб бораяптими? 

Муассислар қаерга қараяпти? 

Халқ таълими тизимида нечта ўқув даргоҳи, қанча ўқувчи ва ўқитувчилар бор? Тизимда мажбурий обунанинг ўрнини босувчи “муқобил вариант” борми?

Барчаси ҳақида таҳлилий мақолани сайтимизда кузатиб боринг!

ЎзА
12 330