ЎзА Ўзбек

02.08.2018 15:49 Чоп этиш версияси

Ёзёвонда электрон оилавий поликлиника иш бошлади

Ёзёвонда электрон оилавий поликлиника иш бошлади
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Сойбўйи қишлоғида 33-оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

Бу ердаги электрон поликлиникада замонавий лаборатория, УЗИ, ЭКГ, терапевт, стоматолог, педиатр, жарроҳ, умумий амалиёт шифокори хизматлари йўлга қўйилган. Шифо масканида 4 ўринли кундузги стационар ҳам ишлаб турибди.

– Албатта, бу электрон тизим беморлар ва тиббиёт ходимлари учун кўплаб қулайликлар яратмоқда, – дейди 33-оилавий поликлиника мудири Баҳром Мамадаюпов. – Энди беморларнинг доимий янгилаб туриладиган ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади, бу эса уларга шифокор қабулига масофадан ёзилиш имконини беради.

Электрон оилавий поликлиника "Сойбўйи", "Юқори Сойбўйи", "Гулистон", "Беруний", "Тошҳовуз" ва "Иттифоқ" маҳаллаларида истиқомат қилувчи 20 минг 450 дан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.

4.JPG

5.JPG

8.JPG


Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА
5 458