ЎзА Ўзбек

18.07.2019 Чоп этиш версияси

​Ёзни “Камалак” билан​

​Ёзни “Камалак” билан​

Нукус шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Унда “Йўлчилар” маҳалласи ёшлари ва ота-оналар иштирок этди.

Тадбир доирасида болалар иштирокида қизиқарли викториналар, маҳалла ёшлари ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ташкил қилинди. Шунингдек, Нукус шаҳар маданият бўлимига қарашли болалар ашула ва рақс ансамбллари томонидан тайёрланган қизиқарли концерт дастурлари ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

- Ушбу тадбир мақсад ёз мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни маънавий етук баркамол авлод қилиб тарбиялашдан иборат, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мутахассиси Азамат Абибуллаев.

Лойиҳа доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган болаларэсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo5296330297224309741.jpg

photo5296330297224309742.jpg

photo5296793835864697733.jpg

photo5296793835864697734.jpg

photo5296330297224309743.jpg

4 957
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА