Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.08.2018 22:32 Чоп этиш версияси

Ёзги таътил мароқли ўтмоқда

Ёзги таътил мароқли ўтмоқда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий марказида болалар кундузги соғломлаштириш маркази иш бошлади.

Шу муносабат билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда соҳа ходимлари, шифокорлар ва ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда навқирон авлодни соғлом вояга етказиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

9 (3).jpg

Фонд томонидан ёзги таътилда болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унда кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари, меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ҳамда ногирон болаларнинг саломатлигини тиклашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Соғломлаштириш марказида болалар учун футбол, волейбол, баскетбол, теннис майдончалари, ошхона, ётоқхона қуриб, фойдаланишга топширилди. Марказга ҳозирда Тошкент шаҳридан 36 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзанди жалб этилди.

12.jpg

Тадбирда ташкилотчилар томонидан болаларга эсдалик совғалари топширилди.

Муҳайё Тошқораева, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
7 954