ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Ёшларнинг ёт иллатларга кирмаслиги учун нуронийларнинг ҳаётий тажрибаси асқатади

Ёшларнинг ёт иллатларга кирмаслиги учун нуронийларнинг ҳаётий тажрибаси асқатади

Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонида нуронийларнинг ҳарбийлар ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ш.Уснатдинов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, шунингдек, 2019 йил 27 декабри куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда ёшлар билан учрашувидан келиб чиқадиган вазифаларга тўхталди.

photo5346218141958646930.jpg

Бугунги кунда туман ва шаҳарларда ўтказилаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларида ёшларнинг муаммолари жойларда ўрганилиб, тегишли ечимлар қабул қилинмоқда.

— Бугунги кунда нуронийларимиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда оилаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, фаоллар, кўпни кўрган оқсоқоллар, тажрибали нуронийларимиз, агар истаса, жамоатчилик билан биргаликда ҳар қандай муаммони ҳал қилишга, хато қилган ёшларни тўғри йўлга солишга қодир, – дейди “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими раиси, Сенатор Ш.Уснатдинов.

photo5348278764188052577.jpg

– Ёшларимизни она Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашда, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда нуронийларимизнинг панду насиҳати муҳим аҳамият касб этади, – дейди ҳарбий қисм командири, подполковник Шерзоджон Умаров. – Бугунги кунда Мудофаа вазирлиги, унинг жойлардаги бошқармалари “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда қатор чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирган. Бундаги асосий мақсад, нуронийларимизнинг бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланган ҳолда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳар қандай ёт иллатларга кириб кетишининг олдини олишдан иборат.

photo5348278764188052579.jpg

Нуронийлар ёшлар билан биргаликда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

2 657
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА