Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 15:26 Чоп этиш версияси

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда «Ёшлар қаноти»нинг ўрни

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан «ЎзЛиДеПда ёшлар куни» лойиҳаси доирасида «Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда «Ёшлар қаноти»нинг ўрни» мавзуида тадбир ўтказилди.

Тадбирда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, ёшлар иштирок этди.

Президентимизнинг «Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» номли маърузасида ёшлар масаласига оид белгилаб берилган вазифалар ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш мақсадида партия томонидан қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётир. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшларни сиёсий партияларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштироки, қонунда белгиланган ваколатларини бажариш борасидаги ишлари билан яқиндан таништиришдир.

Тадбирда йигит-қизлар бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари, ёшлар билан ишлаш секторлари, партиянинг "Ёшлар қаноти" ҳамда "XXI аср" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти фаолияти билан танишди. Ёшлар партия фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. Тадбиркорликка, илм-фанга, ижтимоий ҳаётнинг бошқа йўналишларига қаратилган лойиҳалар уларда катта қизиқиш уйғотди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
3 234






Все о погоде - Pogoda.uz