Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2018 18:56 Чоп этиш версияси

Ёшларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилмоқда

Ёшларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилмоқда Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва ечимлар” мавзуида I республика амалиётчи психологлар конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ёшлар муаммоларини ўрганиш бўйича мутахассислар, тажрибали психологлар ва халқ таълими тизимидаги масъул ходимлар иштирок этди.

“Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида илк бор ташкил этилаётган мазкур конференция очилиши ҳам ноодатий тарзда бошланди. Унда ёшларни қийнаётган психологик муаммолар, тушунмовчиликлар уларнинг ўз тилидан, минбарда туриб, монологлар орқали айтилди. 

5.JPG

Конференцияда ўқувчи-ёшлар ўртасида психологик муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш, бу борада диний маърифатнинг ўрни, ўсмирлик даврида хулқ-атвор профилактикаси, психологик муаммоларни бартараф этишда ота-оналар фаоллигини оширишнинг самарали усуллари каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Конференция якунида энг яхши лойиҳа ва ишланмаларни халқ таълими тизимига жорий этиш, уларни бошқа манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Инобат Аҳатова, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
9 131