Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 15:22 Чоп этиш версияси

Ёшларимиз огоҳ бўлсин

Маъруза қизиқ, унда кўтарилган мавзу долзарб бўлса, тингловчига вақтнинг аҳамияти йўқ. Шу сабаб Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ташкил этган тадбир белгиланган вақтдан узоқроқ давом этди.

«Диний экстремизм, терроризм ва гиёҳвандлик – жамият тараққиётининг кушандаси» деб номланган давра суҳбатида партия сиёсий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар вазирлиги, Республика ОИТСга қарши кураш маркази масъул ходимлари, талаба-ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ҳамжиҳатликни асраш, ёшларни зарарли иллатлардан сақлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ишлари хоҳ мутасадди ташкилот, хоҳ оддий фуқаро бўлсин барчага бирдай дахлдор эканлиги, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ушбу вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Талаба-ёшларга уларнинг жамиятдаги ўрни ва бурчлари, гиёҳвандлик умр заволи эканлиги, экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, «оммавий маданият»нинг жамият учун хавфи маърузалар, слайдлар, ҳаётий мисоллар воситасида тушунтирилди.

– Дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик ва ихтилофлар келтириб чиқарган зарарли оқимлар ва иллатлардан ёшларни ҳимоя қилишга доир дастуримизда устувор вазифалар белгиланган, – дейди партия сиёсий кенгаши марказий аппарати ходими А.Эгамқулов. – Давра суҳбатидан кўзланган мақсад ана шу вазифалар ижросига бағишланди.

Викторинада ёшларнинг давра суҳбатида кўтарилган мавзулар юзасидан билим ва хулосалари синовдан ўтказилди. Унда ғолиб чиққан талабаларга эсдалик совғалари топширилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 572






Все о погоде - Pogoda.uz