Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2017 17:42 Чоп этиш версияси

Ёшларда эл-юрт тақдири учун масъуллик ҳисси ошмоқда

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, шоир-ёзувчилар, сиёсатшунос олимлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Мустақиллик халқимиз ҳаётини, онгу тафаккурини, дунёқарашини, меҳнатга муносабатини тубдан ўзгартирган, дунёда тенглар ичра тенг бўлиб яшаш, ўз келажагини ўзи барпо этиш ҳуқуқини берган улуғ неъмат экани таъкидланди.

Президентимизнинг шу йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан жойларда энг улуғ, энг азиз айёмни кўтаринки руҳда нишонлашга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

– Мутақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари туфайли иқтисодиётимиз барқарор ривожланиб, аҳоли турмуш даражаси муттасил юксалиб бормоқда, – дейди Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими бошлиғи М.Назаров. – Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган муҳим ижтимоий дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига эришилаётган улкан ютуқ ва марралар, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб-ташвиқ қилиш биз, маънавият тарғиботчилари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Бундай тадбирларда, айниқса, ёшлар фаол иштирок этаётгани уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси юксалиб, эл-юрт тақдири учун масъуллик ҳисси ошаётганидан далолат беради.

Бу йилги байрам тантаналарида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш, ёшлар ўртасида туркум маънавий-маърифий тадбирлар, суҳбат ва учрашувлар ташкил этиш бўйича қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

А.Мусаев, ЎзА
3 784






Все о погоде - Pogoda.uz