Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 15:50 Чоп этиш версияси

Ёшлар – юрт таянчи

Ёшлар – юрт таянчи Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” шиори остида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан вилоят мудофаа ишлари, халқ таълими ва касб-ҳунар таълими бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга қизиқишини ошириш, Қуролли Кучларимиз жанговор салоҳиятини намойиш этиш мақсадида ўтказилган тадбирда ҳарбийлар томонидан ўқувчиларга мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий ҳарбий-техника имкониятлари, қурол-аслаҳалардан фойдаланиш қоидалари ҳақида кенг маълумот ва тушунчалар берилди.

Қуролли Кучлар фахрийлари ёшларга ўзларининг ҳаёт йўли, ҳарбий касб масъулияти, машаққати ҳақида гапириб, Ватан ҳимоячиси бўлиш ўта масъулиятли ва айни пайтда ғоят шарафли касб эканини таъкидлади.

6.JPG

– Ушбу тадбир миллий армиямизга, унинг сафларида хизмат қилаётган мард акаларимга ҳавасимни янада оширди, – дейди Андижон политехника касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳзодбек Ҳотамхўжаев. – Ҳарбийлар ҳаёти, улар фойдаланаётган қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишар эканман, келажакда албатта ҳарбий хизматчи, Ватан ҳимоячиси бўлиш қарорим янада қатъийлашди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Фаҳриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
3 547