Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармасида "2019 йил сарҳисоби ҳамда вилоят ички ишлар органлари фаолияти" мавзуида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган хабарларга аниқлик киритилди.

Жумладан, "Маҳалла" телеканалида намойиш этилган "Воқеа жойи" кўрсатуви атрофидаги муҳокамалар мазмуни, унда баён этилган бадиий тўқималарнинг реал воқеликка мувофиқлиги бўйича телеканал масъуллари томонидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсатувда 5 ёшли қизчанинг қабри очилиши билан боғлиқ воқеа бундан 33 йил олдин, яъни 1987 йилда Бўка туманида содир бўлган. Кўрстув давомида бу ҳақда маълум қилинмагани боис томошабинда воқеалар айни пайтда содир бўлган, деган тасаввур пайдо бўлган.

Тадбирда тегишли идоралар ҳамкорлигида жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса ёшлар орасида бу иллатга йўл қўймаслик мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Президентимизнинг 2019 йил 29 майдаги "Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори бунда ҳуқуқий асос вазифасини ўтаётир.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, жиноятчилик таҳлилидан келиб чиқиб, 5 ички ишлар бошқармаси, 16 бўлими ҳамда уларнинг таркибидаги 34 бўлинма қайта ташкил этилди. Тизимда қўшимча 200 штат бирлиги жорий этилди. Шунингдек, 26 нафар хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор штат бирлиги ҳам жорий этилди.

Натижада 2019 йил мобайнида содир этилган умумий жиноятлар 2018 йилга нисбатан 7 фоизга, шу жумладан, жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятлар 9 фоизга камайган.

Шу даврда ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 25,6 фоизга камайишига эришилган. Вилоятда мавжуд 1 минг 30 фуқаролар йиғинининг 37,3 фоизида умуман жиноят содир этилмаган.

Анжуманда мутасаддилар журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

photo_2020-01-19_08-56-35.jpg

photo_2020-01-19_08-56-37.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Воқеа жойи”да 33 йил олдин содир бўлган воқеа кўрсатилган