Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 20:56 Чоп этиш версияси

Ёшлар веломарафони

Ёшлар веломарафони Наманганда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ёшлар-тур” ёшлар веломарафони бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, вилоят ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 350 дан зиёд ҳаваскор спортчи иштирок этди.

15 (1).jpg

Веломарафон якунига кўра, 15-17 ёш тоифасида Акбар Нуриддинов, Шерзод Авезов, Бекзод Бахтиёров, Алсу Хабибулина, Матлуба Сотаева, Тиловат Мухторова, 18-30 ёш тоифасида Умид Икромов, Баркамол Қодиров, Шерзод Назиров ҳамда энг ёш иштирокчи номинациясида Муҳаммадзоҳид Исроилжонов ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА