Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.02.2018 12:24 Чоп этиш версияси

«Ёшлар уйлари»ни харид қилишда электрон навбат жорий қилинди

«Ёшлар уйлари»ни харид қилишда электрон навбат жорий қилинди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ёшлар уйлари”ни сотиб олишнинг очиқ электрон навбат тизими тест режимида йўлга қўйилди.

Мазкур тизимда Ёшлар иттифоқининг Марказий кенгаши ҳузуридаги Республика комиссияси томонидан таклиф этилган номзодлар электрон навбатда қайд этилади. Ҳудудлардаги уйларнинг топширилишига қараб номзоднинг навбат рақами тизимли равишда ўзгариб боради.

Ёшлар ўз навбатини уларга Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари томонидан тақдим этиладиган махсус кодлар орқали бевосита кузатиб бориш имкониятига эга.

«Ёшлар» уйларидан бирини сотиб олиш учун ҳужжатларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман ва шаҳар кенгашига тақдим этган номзодлар ҳудудий ҳамда Республика комиссиялари ишини онлайн кузатиб боришининг электрон тизими ишга туширилмоқда.

Электрон навбатни yoshlaruyi.uz веб-сайти ва Телеграмдаги @yoshlaruyi_bot орқали кузатиб бориш мумкин.

ЎзА
19 421