ЎзА Ўзбек

08.09.2018 16:27 Чоп этиш версияси

“Ёшлар-тур” ёшлар веломарафони

“Ёшлар-тур” ёшлар веломарафони Наманганда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ёшлар-тур” ёшлар веломарафони бўлиб ўтди.

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган веломарафонда 350 ортиқ ҳаваскор спортчилар иштирок этди.

11.jpg

Веламарафон якунига кўра, 15-17 ёш тоифасида Акбар Нуриддинов, Шерзод Авезов, Бекзод Бахтиёров, Алсу Хабибулина, Матлуба Сотаева, Тиловат Мухторова, 18-30 ёш тоифасида Умид Икромов, Баркамол Қодиров, Шерзод Назиров ҳамда энг ёш иштирокчи номинациясида Муҳаммадзоҳид Исроилжонов ғолибликни қўлга киритди. 

15.jpg

Ғолиблар ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
4 075