ЎзА Ўзбек

27.02.2020 Чоп этиш версияси

Ёшлар ташаббуси доимо эътиборда

Ёшлар ташаббуси доимо эътиборда

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиев шофирконлик ёшлар билан учрашди.

Сектор раҳбари ҳамроҳлигидаги мутасаддилар дастлаб туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ёш тадбиркорларнинг фаолияти ҳамда “Shofirkon Ekvatorial teks” тикувчилик фабрикаси, “Олмос Тўра“ МЧЖга қарашли тикув цехига ташриф буюрди. Мазкур корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашиб, уларга яратилган иш шароитлари, фаолиятлари билан танишди.

photo5386366894946233473.jpg

Таъкидлаш жоизки, “Shofirkon Ekvatorial teks” тикувчилик фабрикаси раҳбарининг ўзи ёш бўлишига қарамай 100 дан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаган. Учрашувда ёш тадбиркорнинг корхона фаолиятини янада ривожлантириш билан боғлиқ таклифлари тингланиб, сектор раҳбари томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Раҳбарларнинг кейинги манзили “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, хусусий тадбиркор, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби Муҳаммад Ҳайдаровнинг иш фаолияти билан танишиш билан давом этди. Ёш тадбиркор Муҳаммад Ҳайдаров бугунги кунда ёғоч ўймакорлиги санъати билан шуғулланиб келмоқда. Сектор раҳбари ёш тадбиркорнинг фаолияти билан танишиш асносида унинг шогирдлари билан ҳам суҳбатлашди. Тадбиркорнинг айтишича, ушбу санъат тури сабр-тоқат ва вақт талаб қилса-да, бу соҳага қизиқувчи ёшлар кундан-кун кўпаймоқда. 30 дан ортиқ шогирдларга эга ҳунарманднинг қўл меҳнатидан санъат асари даражасига кўтарилган турли буюмлар қатор хорижий давлатларга экспорт қилинаётганлиги қувонарли ҳол, албатта.

Шундан сўнг, Шофиркон туманидаги “ZIYO” ёшлар мажмуасида мутасадди идора ва ташкилотлар масъуллари ҳамда фаол ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

photo5384339382619712644.jpg

Тадбир аввалида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида шофирконлик ёшлар томонидан амалга оширилган ишлар кўргазмалар орқали намойиш этилди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган 16 та мурожаатнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 9 тасининг ижроси назоратга олинди. 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида фаол ёшлар бадиий адабиёт намуналари билан тақдирланди.

1 896
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА