ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Ёшлар таклифларини берди

Ёшлар таклифларини берди

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мулоқотда қатор долзарб масалалар ўртага ташланди.

Агентлик ва унинг тизимида 900 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Шундан 214 нафари 30 ёшгача бўлган йигит-қиздир. Ёшларнинг 4 нафари агентлик марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда.

8.jpg

Тизим ёшлари стол тенниси, футбол каби спорт турлари билан мунтазам шуғулланмоқда. Агентлик ёшлари хорижий тилларни пухта билишини таъминлаш мақсадида инглиз тили тўгараги ташкил этилган. Бундан ташқари, “Устоз-шогирд” анъанаси йўлга қўйилган бўлиб, йигит-қизлар тажрибали соҳа вакилларидан сабоқ олмоқда.

– Агентлигимизнинг асосий вазифаси мамлакатимизда хусусийлаштириш ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш сиёсатини амалга оширади, – деди Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи, ёшлар етакчиси Азиз Қаҳҳоров. – Бу жараёнда ёшларнинг ташаббуслари жуда муҳим. Шу сабабли агентликда фаолият олиб бораётган йигит-қизлар билан мунтазам учрашувлар ўтказилади. Бу галги учрашувда йигит-қизларнинг агентлик фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлари олинди. Муаммоларга ўз вақтида ечим топиш чоралари кўриладиган бўлди.

11.jpg

Агентликда ёшлар билан алоҳида ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди. Уларни етук мутахассис ва юксак маънавиятли шахслар сифатида тарбиялаш, нафақат агентлик, балки бутун мамлакатнинг ҳақиқий таянчи, кучи ва ифтихорига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги айтилди.

Учрашувда қайд этилганидек, ёшларнинг эркин ишлаши, самарали ҳордиқ чиқариши, фаол маънавий ҳаёти учун 40 банддан иборат чора-тадбирлар режаси тайёрланган бўлиб, ушбу мақсадлар учун 300 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда.

1 248
Хуршид ҚОДИРОВ, Аъло Абдуллаев, (сурат), ЎзА