Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 16:08 Чоп этиш версияси

Ёшлар судьялар билан учрашди

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида бир гуруҳ иқтидорли талабалар, уюшмаган ёшлар, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар мамлакатимиз одил судлов тизимида амалга оширилаётган янгича ислоҳотлар, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

Мамлакатимизда суд тизимини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Учрашувда Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони билан тараққиётимизнинг келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлари аниқ белгилаб берилгани, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналиши ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.

– Бугунги ёшларнинг дунёқараши кенг, маънавияти юксак, улар бугунги учрашувимизда кўплаб долзарб масалаларни ўртага ташлади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий суди бўлим бошлиғи Сурайё Хўжамқулова. – Бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Азима Қиёсова, ЎзА
4 093






Все о погоде - Pogoda.uz