ЎзА Ўзбек

30.08.2018 10:20 Чоп этиш версияси

Ёшлар спортнинг 12 йўналиши бўйича ўз иқтидорини намойиш этди

Ёшлар спортнинг 12 йўналиши бўйича ўз иқтидорини намойиш этди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган спорт ҳафталиги доирасида Чирчиқ шаҳрида спорт фестивали бўлиб ўтди. 

photo5204281649058130345.jpg

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ташкил этилган спорт фестивалида 200 дан зиёд ўқувчи-ёшлар футбол, бадиий гимнастика, каратэ, велоспорт, стол тенниси, шахмат каби спортнинг 12 йўналиши бўйича ўз иқтидорини синовдан ўтказди.

Мусобақада ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Н.Ражабова, ЎзА
2 711