ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Ёшлар меҳнат гузари: ишсиз ёшлар ишли бўлди

Ёшлар меҳнат гузари: ишсиз ёшлар ишли бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан янгидан барпо этилган «Ёшлар меҳнат гузари» иш бошлади.

Тадбирда туман ҳокими Сейдамат Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Муратбой Жуманов ва бошқалар йиғилганларни «Ёшлар куни» байрами ва янги иморатнинг очилиши билан қутлади.

photo_2020-06-30_18-32-22.jpg

photo_2020-06-30_18-32-32.jpg

Таъкидланганидек, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида барпо этилган «Ёшлар меҳнат гузари»нинг фойдаланишга топширилиши ёшларнинг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу ерда ўқув маркази, тикувчилик, сартарошхона, гўзаллик салони, озиқ-овқат маҳсулотлари, келин либослар дўконлари, компьютер хизматлари, миллий таомлар ошхонаси ва нонвойхоналар ишга туширилиб, 30 нафар ёш доимий иш билан таъминланди. Келажакда яна 20 та янги ишчи ўрин яратилиши белгиланган.

– Элликқалъа туманидан ташқари Беруний, Мўйноқ ва Хўжайли туманларида мана шундай «Ёшлар меҳнат гузари» фойдаланишга топширилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Икрам Абдухолиқов. – Натижада 67 нафар ёш доимий иш билан таъминланди.
Тадбир иштирокчилари «Ёшлар меҳнат гузари»да ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

1 615
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА