ЎзА Ўзбек

25.07.2018 12:46 Чоп этиш версияси

Ёшлар марказининг янги қиёфасига 7 миллиард сўмдан ортиқ пул сарфланяпти

Ёшлар марказининг янги қиёфасига 7 миллиард сўмдан ортиқ пул сарфланяпти
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази биносини капитал таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

photo5386654236848269573.jpg

“МКК-7” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига корхонанинг 80 га яқин уста- қурувчилари жалб этилган.

photo5386654236848269574.jpg

– Лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллиард сўмдан ортиқ, – дейди “МКК-7” МЧЖ иш бошқарувчиси Аслиддин Омонов. – Ҳозирга қадар белгиланган ишларнинг 90 фоизини бажариб бўлдик. Айни пайтда пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

photo5386654236848269575.jpg

Ёшлар марказидаги асосий ўзгаришлар унинг ташқи қиёфасида намоён бўлади. Марказнинг катта мажлислар зали ҳам бутунлай янгиланяпти. 100 ўринли кичик мажлислар зали давра суҳбатлари ўтказишга мўлжалланган.

Марказда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши ва унинг қошида ташкил этиладиган тўгараклар фаолият юритади.

Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
21 841