ЎзА Ўзбек

29.08.2018 12:53 Чоп этиш версияси

Ёшлар маҳорат оширмоқда

Ёшлар маҳорат оширмоқда

Бухоро шаҳар Ёшлар марказида навқирон авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтиришга хизмат қилувчи 20 дан зиёд тўгарак фаолияти йўлга қўйилган.

4.JPG

Инглиз ва рус тиллари, шахмат-шашка, стол тенниси, ёш актёрлар, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, тасвирий санъат, ёшлар туризми, тикувчилик каби тўгаракларда ёшлар малакали мутахассис-педагоглар кўмагида маҳорат оширмоқда.

6.JPG

– Мамлакатимизда ёш авлодни юксак салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялаш, барча спорт турлари, хусусан, шахматни ривожлантириш, иқтидорли ёш шахматчиларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди шахмат тўгараги мураббийи Шаҳноза Очилова. – Айни пайтда марказимизда фаолият кўрсатаётган шахмат тўгарагида 100 дан зиёд ўғил-қиз ақл-тафаккур машғулоти билан мунтазам шуғулланмоқда.

9.JPG

Т. Истатов (сурат), ЎзА
2 867