Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

04.09.2018 10:38 Чоп этиш версияси

“Ёшлар келажак бунёдкори!” ёшлар фестивалининг ғолиблари тақдирланди​

“Ёшлар келажак бунёдкори!” ёшлар фестивалининг ғолиблари тақдирланди​

Фарғонада “Ёшлар келажак бунёдкори!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалининг ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

photo5219953456440256795.jpg

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ёшлар келажак бунёдкори!“ шиори остида ташкил этилган ижодий фестивал ҳам истеъдод соҳибларини кашф этишга, уларнинг иқтидорини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

photo5219953456440256796.jpg

Фарғонада ташкил этилган фестивалнинг саралаш босқичларида ғолиб бўлган 200 дан зиёд ўғил-қиз вилоят босқичида ўз истеъдодини намойиш этди. Уларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройининг ёзги амфитеатрида ташкил этилган тақдирлаш маросимида мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди. Тадбирда ўзбек миллий чолғу ансамбли, дамли, торли чолғу ансамбли, эстрада чолғу ансамбли, ўзбек миллий чолғу оркестри, дамли, торли чолғу оркестри, симфоник чолғу оркестри йўналишлари бўйича ғолиб бўлган ёшларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

– Бу фестиваль биз, ёшларни янги мақсадлар сари ундамоқда, – дейди академик (опера) йўналиши ғолиби Мақсуджон Усмонов. – Албатта ёшларга қаратилаётган бундай катта эътибор ва имконият бизларни ҳам зиммамизга катта масъулият юклайди. Келгусида ўзбек санъатини жаҳонга танитишни ният қилганман.

Тақдирлаш маросими истеъдодли ёшларнинг гала концерти билан якунланди.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА