Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 19:21 Чоп этиш версияси

Ёшлар – келажагимиз пойдевори

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида ана шу мавзуда очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Матбуот ва ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа корхоналарида фаолият юритаётган ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Тангриев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва кадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Президентимизнинг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларни янада юқори поғонага олиб чиқишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимида фаолият юритаётган ёш кадрларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда Агентликда ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида ишчи гуруҳ шакллантирилаётгани қайд этилди. Мазкур ишчи гуруҳ тизимда фаолият кўрсатаётган ёшларнинг муаммоларини ўрганади ва уларга амалий ёрдам беради.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Агентлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар, ҳудудий бошқармаларда фаолият кўрсатаётган ёшлар ўртасида «Йилнинг энг яхши китобхони” кўрик-танлови ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
3 136






Все о погоде - Pogoda.uz