ЎзА Ўзбек

16.07.2018 17:56 Чоп этиш версияси

Ёшлар – келажагимиз

Ёшлар – келажагимиз
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида туман ва шаҳарлар ички ишлар бўлим ва бошқармалари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари учун ўқув йиғини ташкил этилди.

Унда асосий эътибор маҳалла фуқаролар йиғини, турли жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари ва ҳокимликларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий йўналишлардаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилди. Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича фикр алмашилди.

М.Тошқораева, ЎзА
9 851