Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.08.2017 16:55 Чоп этиш версияси

Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Ш.Олимов ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган маърузаси ҳамда 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш, уларнинг орзу-мақсадларини юзага чиқариш йўлида улкан имкониятлар яратиш, ёш авлод манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларни қийнаётган ҳар бир муаммога ечим топиш борасида аниқ вазифалар белгиланганлигини таъкидлади.

Йиғилишда ҳарбий қисм командирининг ўринбосари Ф.Муҳиддинов Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси этиб тайинланди. Шунингдек, ташкилот фаолиятининг келгусидаги асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Ташкилот фаолияти орқали ёшлар билан очиқ мулоқот йўлга қўйилади. Ёшларнинг ҳаётий муҳим муаммолари муҳокама этилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли етказиб бериш мақсадида «Ватан келажаги сенинг қўлингда» шиори остида «Қўмондонлик ва ёшлар» учрашувлари ташкиллаштирилади.

Тадбирда бошланғич ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар берилди.

Нурилло Насриев, ЎзА
2 236






Все о погоде - Pogoda.uz