ЎзА Ўзбек

30.08.2018 16:57 Чоп этиш версияси

Ёшлар иттифоқидан байрамга 27 туҳфа

Ёшлар иттифоқидан байрамга 27 туҳфа
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши биносида Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон ёшлар иттифоқидан 27 туҳфа” мавзуида бадиий китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда шоир-ёзувчилар, ноширлар, устоз-мураббийлар, ёшлар иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, “Ёшлар кутубхонаси” лойиҳаси ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, таълим муассасаларини бадиий адабиётлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

b5dee141-0482-4419-99ce-baed9b1cd562.jpg

– Жорий йилда мазкур лойиҳа учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шу асосда кўп минг нусхада чоп этилган китоблар республикамиздаги таълим муассасаларига бепул етказиб берилмоқда, –деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Д.Каттаханова. – Бу йил охирига қадар ҳар бир таълим муассасасига 100 номдаги бадиий китоблар етказиб беришни режалаштирганмиз.

Тадбирда 2018-2019 йилларга мўлжалланган нашр режаси ҳақида маълумот берилди. Бу даврда 200 номдаги бадиий китоб чоп этилиши кўзда тутилган. 

Гулчеҳра Ашурова, ЎзА
6 062