Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 20:29 Чоп этиш версияси

Ёшлар Иттифоқида ҳарбийлар фаоллиги ошмоқда

Ёшлар Иттифоқида ҳарбийлар фаоллиги ошмоқда
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳамкорликдан кўзланган мақсад ёш авлодни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу ишларни тизимли йўлга қўйишдир.
– Ёшлар – келажак пойдевори. Бугунги меморандум ёрқин келажакни яратувчиларга муносиб хизмат қилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий техник инстититути ўқитувчиси Зоҳид Алимардонов.
Бугунги шиддатли замонга муносиб ёш авлоднинг барча соҳаларни модернизация қилиш ва янгилаш жараёнларидаги фаол иштирокини таъминлаш, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш муҳим ижтимоий аҳамиятли масаладир. Миллий гвардия сафларида ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш ҳаётий заруратдир.
Тадбир сўнггида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан Миллий гвардиянинг ёш ҳарбий хизматчиларига эсдалик совғалари топширди.

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА
3 198