Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 11:03 Чоп этиш версияси

Ёшлар фестивалининг якунловчи концерт дастури бўлиб ўтди

Ёшлар фестивалининг якунловчи концерт дастури бўлиб ўтди Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалининг якунловчи концерт дастури бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда бошқа қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва овулларида халқимизни янги мақсад ва марралар сари руҳлантирувчи тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Таниқли адиблар, олимлар, санъаткорлар ва маданият ходимлари иштирок этган тадбирларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, турли ёт ғоя ва иллатлардан асраш, уларда ватанпарварлик ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, халқимиз ҳаётида, онгу тафаккурида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, ёшларимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралар ҳаётий мисоллар воситасида содда тилда тушунтирилди.

13 (3).jpg

– Эл суйган санъаткорлар, шоир ва ёзувчилардан таркиб топган тарғибот гуруҳлари уч кун давомида ўқув масканларида бўлиб, ёшлар билан учрашди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири ўринбосари А.Ниетуллаев. – Туманлар ва олис овулларда ўтказилган тарғибот тадбирлари катта стадионларда ташкил этилган концерт дастурлари билан якунланди. Санъатсевар ёшларимиз таниқли актёрлар, хонандалар, шоирлар даврасидаги учрашувлардан завқ олиб, маданий ҳордиқ чиқарди. Бундай тадбирлар аҳоли, айниқса, ёш авлодни ягона мақсад атрофида бирлаштириш, уларда бугунидан шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғуларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ёшлар фестивали доирасида ташкил этилган тарғибот тадбирлари Тахтакўпир, Мўйноқ, Чимбой, Кегейли, Қанликўл, Элликқалъа туманларида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 919






Все о погоде - Pogoda.uz