ЎзА Ўзбек

31.08.2018 13:55 Чоп этиш версияси

Ёшлар фестивали ғолиблари тақдирланди

Наманганда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги олдидан “Ёшлар келажак бунёдкори!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалининг ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган фестивалнинг саралаш босқичларида ғолиб бўлган 350 нафар ўғил-қиз вилоят босқичида ўз истеъдодини намойиш этди.

Фестивалда ўзбек миллий чолғу ансамбли, дамли, торли чолғу ансамбли, эстрада чолғу ансамбли, ўзбек миллий чолғу оркестри, дамли, торли чолғу оркестри, симфоник чолғу оркестри йўналишлари бўйича ғолиб бўлган ёшларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

1.jpg

Фестиваль ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт билан якунланди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
4 053