ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Ёшлар билан очиқ мулоқот

Ёшлар билан очиқ мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида таҳсил олаётган талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда талабалар томонидан кўтарилган масалалар, уларни қизиқтирган мавзулар юзасидан атрофлича фикр ва мулоҳазалар юритилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ташкил этилган. 

Ҳозирги кунда биринчи ва иккинчи курсларда 3 та бакалавр таълим йўналишида жами 121 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш мақсадида хорижнинг бир қатор илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари имзолашга эришилди. 

Иркутск давлат аграр университети, Вологда давлат сут хўжалиги академияси, Красноярск давлат аграр университети ҳамда Полтава аграр академияси шулар жумласидандир.

1 561
ЎзА