ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича Оролбўйи тажрибаси

Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича Оролбўйи тажрибаси

Бугунги кунда Оролбўйида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2020 йил 22 февралдаги тегишли қарори билан жорий йилда 27 минг 512 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режа тасдиқланган эди. Шундан бугунги кунга қадар 21 минг 44 нафар ёш ишга жойлаштирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёшлар бўйича янги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, у ерда 2,5 минг нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди. Ушбу жамиятга ажратиб берилган 18,5 минг гектар ер майдонининг 5,2 минг гектари ёшлар томонидан ўзлаштирилиб, турли кўчатлар экилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

photo_2020-09-16_19-21-26.jpg

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ташкил қилинган 29 та кооперацияга 746,6 гектар ер майдони ажратилди. Натижада, ушбу кооперацияларда 499 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағи ҳисобидан Нукус шаҳрида 263 миллион 140 минг сўм маблағ эвазига ҳар бир ёшга 1 тадан, жами 118 нафар ёшга енгил конструкцияли иссиқхона қуриб берилди.

Қишлоқ жойларида, олис ҳудудларда ишга муҳтож аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитлари ва даромадларини оширишда Президентимизнинг 2019 йил 28 майдаги “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Ушбу қарор ижросини таъминлаш доирасида Нукус шаҳрида “Жайҳун барака чеварлари” масъулияти чекланган жамиятида сочиқ ишлаб чиқарувчи 1200 та иш ўринли тўқимачилик мажмуаси барпо этилиб, жами 660 нафар ёш ишга жалб қилинади. Қиймати 19,4 миллиард сўм, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 587 тонна бўлган объектда ҳозирда жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, яқин кунларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

photo_2020-09-16_19-21-23.jpg

Тахтакўпир тумани “Қора ўй” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Barno-tekstil Plyus” МЧЖга қарашли тикувчилик мажмуаси жорий йил май ойида ишга туширилди ва 27 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, тумандаги “Белтов” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 600 бош наслли қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси жорий йил декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. 

Ушбу мажмуада 50 нафар ёшнинг бандлиги таъминланади. Бундан ташқари, “Қора ўй” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 1 гектар ер майдонида иссиқхона қурилмоқда. Бу ерда ҳам 50 нафар ёш иш билан таъминланади.

Шуманой туманида 2019 йил сентябрда ишга туширилган ип-калава ишлаб чиқарувчи “SHOMANAY ECO TEKS” МЧЖда 600 та иш ўрни яратилган бўлиб, шундан 101 нафари ёшлардан иборат. Шунингдек, брезент ишлаб чиқаришга ихтисослашган 120 иш ўринли “SHOMANAY TEKS” корхонаси жорий йилнинг охирида ишга туширилади. Мазкур корхонада 70 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

photo_2020-09-16_19-21-19.jpg

Қонликўл туманидаги ип-калава ишлаб чиқарувчи “Kanteks invest” МЧЖга жорий йил 44 нафар ёш ишга қабул қилинди. Шунингдек, “Қонликўл” шаҳарча фуқаролар йиғидаги "KAMILAXAN TEXTIL INVEST" тикувчилик мажмуаси ишга туширилиб, 40 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Мўйноқ туманининг “Қозоқдарё” ва “Ҳоким ота” овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидан 1000 бош қорамолга мўлжалланган иккита чорвачилик мажмуаси қуриб битказилди. Натижада, 200 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. “Бўзотов” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 гектар иссиқхонада 50 нафар ёш меҳнат қилмоқда.

Элликқалъа туманида давлат дастури асосида “Ёшлар меҳнат гузари” барпо этилди. Ушбу бинода ўқув маркази, сартарошхона, гўзаллик салони, тўқувчилик хонаси, компьютер хизматлари, келин либослари дўкони ошхона ва нонвойхонада 30 нафар тадбиркор ёш иш билан таъминланди.

photo_2020-09-16_19-21-37.jpg

Тумандаги “Амиробод” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги гидропоника технологияси асосида 4 гектар майдонда барпо қилинган “Агро эксим голд” МЧЖга қарашли иссиқхонада мавсумий 80 нафар, доимий 50 нафар ёш иш билан таъминланган. 

Бундан ташқари, “Сарабий” овулида ёш тадбиркор Охунжон Явкачев томонидан 2019 йилда ишга туширилган “Сарабий текс” пайпоқ ишлаб чиқариш цехида 30 нафар, “Қилчиноқ” овул фуқаролар йиғинида 2019 йилда ишга туширилган “CHAMANTEX” МЧЖга қарашли тикувчилик цехида 32 нафар ёш хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлар Оролбўйининг бошқа туманларида ҳам давом эттирилмоқда.

photo_2020-09-16_19-21-40.jpg

1 981
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА