Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 17:08 Чоп этиш версияси

Ёшлар бандлиги таъминланади

Ёшлар бандлиги таъминланади Жиззах вилояти Ғаллаорол тиббиёт коллежида ҳамширалик иши, даволаш иши, фармацевтика, стоматология ва тиббий профилактика йўналишида кичик мутахассислар тайёрланади.

1 минг 740 дан ортиқ ўғил-қиз сабоқ олаётган муассасада самарали таълим учун барча шароит яратилган. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Ёш тарихчи”, “Ёш иқтисодчи”, “Ёш жарроҳ”, “Ёш физик”, “Ёш кимёгар”, “Шифо”, “Оилавий ҳаёт уммони” каби тўгараклар ишлаб турибди.

Коллежни жорий ўқув йилида 498 ўқувчи тамомлайди. Битирувчилар таълимдан сўнг Ғаллаорол, Бахмал, Фориш, Жиззах, Пахтакор туманларидаги тиббиёт муассасаларида меҳнат фаолиятини бошлайди.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
1 360






Все о погоде - Pogoda.uz