Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2017 13:05 Чоп этиш версияси

Ёшлар бандлиги – муҳим вазифа

Жиззах вилояти Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши ташкил этган тадбирда депутатлар, маҳалла раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, фаоллари, тижорат банклари, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Аҳоли, айниқса, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий бизнес ва касаначилик, томорқа хўжалигини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан янада самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди. Коллеж битирувчилари ва уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

– Президентимиз раҳнамолигида ёш авлод камолотига қаратилаётган алоҳида эътибор, куни кеча қабул қилинган қарор барча тизимдаги давлат органлари қатори сиёсий партиялар, улардан сайланган депутатлар зиммасидаги масъулиятни янада оширмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Эркин Холбўтаев. – Бу, айниқса, иш ўринлари кам, уюшмаган ёшлар сони бирмунча кўп бўлган туманларда ўта муҳим эканига жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш давомида амин бўлдик. Бугун ушбу муаммолар ечими тўғрисида фикр алмашдик. Муаммолар ечими бўйича, айниқса, ёшларнинг ўзидан кўплаб фойдали таклифлар билдирилди.

Тадбирда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан қатор амалий таклифлар илгари сурилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, ўзига муносиб иш ўрни яратган бир гуруҳ ёшлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фаоллар O‘zLiDeP Жиззах вилояти кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
4 715






Все о погоде - Pogoda.uz