Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.02.2018 09:36 Чоп этиш версияси

Ёшлар ажримларга қарши чиқишмоқда

Сабаблари қандай бўлишидан қатъий назар ажримлар жамият елкасига оғир юк бўлиб минадиган муаммодир.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтган «Ёшлар ажримга қарши» мавзуидаги очиқ мулоқот бу борадаги фикрлар баҳсга айланди.

Бугунги кунда долзарб бўлган ёш оилалар ўртасида юзага келаётган ажримларнинг сабаб ва илдизлари, бундай нохуш ҳолатларнинг қандай салбий оқибатлари хусусидаги фикр-мулоҳазалар тингланди.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш учун аввало, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш лозим. Негаки низоли ҳолатлар ва ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири айнан маънавий қашшоқликдир, дейилди тадбирда.

Шунингдек, ёш оила вакиллари, оила қуриш арафасида турган ёшлар билан нотинч ва муаммоли, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёш оилалар, улар ўртасида маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларнинг олдини олиш юзасидан маърузалар тингланди.

Жамият ўз муқаддас қўрғонини асраши зарур экан, бунинг учун биз келажак авлод маънавий комил бўлиб улғаймоғи даркор, дейишди сўзга чиққан ёшлар фаоллари.

Гулноза Бобоева, ЎзА
10 061