Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 11:29 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Ёшлар ҳаётидаги ҳаяжонли кун

ОНЛАЙН: Ёшлар ҳаётидаги ҳаяжонли кун

Наманган вилоятида ҳам олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари пухта тайёргарлик асосида бошланди.

6.jpg

Вилоятда жорий йилда белгиланган квота асосида учта олий таълим муассасаси – Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-технология институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтига 4 минг 355 нафар талаба қабул қилинади ва мазкур ўринларга 38 минг 555 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

8.jpg

Ёшлар тақдирида муҳим аҳамиятга эга имтиҳон жараёнларини сифатли ташкил қилиш, абитуриент ва уларнинг ота-оналарига қулай шароитлар яратиш, тест синовлари қонуний ўтиши учун вилоят марказидаги 3 катта муассаса биноси – “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, Наманган олимпия захиралари коллежи ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти қошидаги академик лицейнинг спорт заллари тайёрланди.

9.jpg

Синовлар ўтказиладиган иншоотларда мўътадил ҳарорат барқарорлигини таъминлаш учун 60 та замонавий кондиционер ўрнатилди. Жами 1 минг 860 та бир ўринли парта ва стуллар қўйилиб, абитуриентларнинг имтиҳон вақтида ўзаро халақит бермайдиган тартибда жойлаштирилди. Бу мақсадга вилоят ҳокимлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 190 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

11.jpg

Бундан ташқари, тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида 52 та кузатув камераси, 4 шахсни идентификациялаш воситаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Хавфсиз шаҳар” дастури доирасида 4 та айланма кузатув камералари ўрнатилди.

12.jpg

Абитуриентлар имтиҳон топшириш ҳудудига ички ишлар бошқармаси томонидан ўрнатилган металлорамка текшириш воситаси орқали қўйилди. Абитуриент қизларни текшириб ўтказиш учун махсус кабиналар ташкил этилган. Имтиҳонлар жараёнида эса олий таълим муассасалари ҳамда халқ таълими тизимидан танлаб олинган 458 нафар малакали, виждонли ва фидойи ўқитувчи, раҳбар ва ходим назорат олиб боради.

Тест синовларини Наманган давлат университети абитуриентлари 1-6, Наманган муҳандислик-қурилиш институти абитуриентлари 6-8 ва Наманган муҳандислик-технология институти абитуриентлари 8-10 август кунлари топширади.

А.Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
10 298