Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 14:10 Чоп этиш версияси

Ёшлар ҳарбий қисмда

Ёшлар ҳарбий қисмда Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб ҳарбий хизматчилар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”, Фарғона давлат университети қошидаги 3-академик лицей ўқувчилари, Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди.

Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Т.Эргашев мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ихчам, тезкор ва замонавий миллий армиямизни шакллантириш йўлидаги изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Миллий армиямиз ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларни ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялайдиган жасорат ва матонат мактабига айланди. Ўғлонларимизнинг ҳарбий хизматга, бошқача айтганда, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга бўлган қизиқиш ва интилиши кучайди.

4.JPG

Конституциямизда Қуролли Кучларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгилаб қўйилган, армиямиз Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг осуда ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш учун ташкил этилгани таъкидланган. Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунлари Қуролли Кучларимиз ташкилий асосларини ўзида мужассам этган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиздаги барча ҳарбий академик лицейларнинг “Темурбеклар мактаби” деб номланиши аждодларга муносиб ворисларни тарбиялаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тайёрлашга хизмат қилмоқда. Турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун “Мард ўғлонлар” давлат мукофоти таъсис этилгани бу эзгу мақсадларни янги босқичга кўтаришда муҳим рағбат бўлди.

Ҳарбий хизматчилар ўқувчи-ёшларга маҳоратли, машқда тобланган, кучли қўшин Ватаннинг қудратини белгилаши, чегаралари дахлсиз, тинчлик-хотиржамлик барқарор юрт ҳамиша обод ва фаровон бўлиши, мамлакатимиз мана шундай миллий армияга эга экани ҳақида ғурур билан сўзлаб берди. Ёшлар ҳарбий қисмдаги шароитлар билан танишди.

8.JPG

– Бугун ҳарбий қисмдаги шароитларни кўриб, ҳарбий бўлишга қизиқишимиз янада ортди, – дейди “Темурбеклар мактаби” ўқувчиси Хуршид Турсуналиев. – Ватанни ҳимоя қилиш, унинг тинчлиги ва осойишталигини асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Мана бундай учрашувлар эса биз, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
1 467






Все о погоде - Pogoda.uz