ЎзА Ўзбек

12.07.2018 16:56 Чоп этиш версияси

«Ёшлар қаноти» етакчилари учун ўқув-семинар

«Ёшлар қаноти» етакчилари учун ўқув-семинар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан депутатлик гуруҳлари вакиллари ҳамда ҳудудий кенгашлардаги «Ёшлар қаноти» етакчилари учун махсус ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги Президент фармони ҳамда жорий йилнинг 4 июль куни мамлакатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифалар таҳлил қилинди.
Ўқув-семинарда партиянинг «Ёшлар қаноти» ўз фаолиятини янада жонлантириши, фақат тадбирлар билан чекланмасдан ёшлар билан ишлашда самарали усуллардан фойдаланиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Давлат дастуридан келиб чиқиб, партиянинг ушбу йўналишдаги ишларини янада фаоллаштириш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ҳали ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш вақти келгани айтиб ўтилди.

Қизғин, жонли мулоқот, амалий таклиф ва тавсияларга бой бўлган семинар сўнггида олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди, бу борада ишлаб чиқилган намунавий иш режаси тасдиқланди.

И.Аҳатова, ЎзА
5 731