ЎзА Ўзбек

15.08.2018 17:07 Чоп этиш версияси

Ёш журналистлар учун яна бир имконият

Ёш журналистлар учун яна бир имконият
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Ёшлар оромгоҳида «Навқирон журналистлар» медиа-оромгоҳи бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ёшлар медиа маркази, "Менинг юртим", "Ёшлар", "Севимли", "Зўр ТВ" ҳудудий телерадиоканаллар, ФМ радиостанцияларидан 150 нафар ижодкор қатнашмоқда.

Унда малакали тренерлар ёш журналистлар учун семинар-тренинг машғулотлари, кўнгилочар учрашув ва суҳбатлар уюштирмоқда.

Медиа-оромгоҳ 16 август кунига қадар давом этади.​​

0W3A3594.JPG

Н.Зиёдуллаева, ЎзА
9 019