ЎзА Ўзбек

25.08.2018 16:13 Чоп этиш версияси

Ёш тадбиркорга 15 та тикув машинаси совға қилинди

Ёш тадбиркорга 15 та тикув машинаси совға қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев Конимех туманига бориб, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури бўйича амалга оширилган ишларнинг таҳлилий маълумотини ўрганиб чиқиш доирасида туманнинг Наврўз маҳалласида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган “Гўзал-Севинч” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Гўзал Абдалимованинг бизнес лойиҳаси билан ҳам танишди.

Г.Абдалимова ёш бўлишига қарамай, туманда танилган фаол тадбиркорлардан. У ёшлар етакчиси билан бўлган суҳбатда фаолиятини кенгайтириш мақсадида ўзи яшаётган маҳалласи ҳудудидаги бўш бино ва ерни олиб, балиқхона, иссиқхона ва тикув цехи фаолиятини амалга ошириш режаси борлигини айтди. Гўзалнинг ушбу лойиҳалари тўлиқ амалга оширилса, ўзи тенги ёшларнинг 20 нафарини иш билан таъминлайди. Шундан сўнг ушбу тикув цехи учун Г.Абдалимовага 15 та тикув машинаси совға қилинди.

Мавжуд бинони қайта таъмирлаш учун туман ҳокимлиги ҳомийлик қилиши бўйича мутасадди ташкилот ходимларига топшириқлар берилди.

ЎзА
5 167