ЎзА Ўзбек

28.07.2018 18:48 Чоп этиш версияси

Ёш тадбиркор божхона имтиёзидан умидвор

Ёш тадбиркор божхона имтиёзидан умидвор
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ўз лойиҳаси билан иштирок этган ёш тадбиркор Сардор Раҳмонов шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаевдан божхона имтиёзи масаласида ёрдам сўради.

Гап шундаки, Сардор Раҳмонов Юнусобод тумани 4-мавзе Қулоқтепа кўчасидаги 3-уйнинг олдида “BILLUR BOLALAR BOG’I” боғини қурмоқда. Ҳозирда қурилиш ишларининг 80 фоизи якунланган. Замонавий лойиҳанинг қиймати 450 минг АҚШ долларини ташкил этади. 40 сотих майдонда жойлашган боғ ландшафти ўзига хос бўлиши кутилмоқда. Боғда 15 га яқин аттракцион, фавворалар, бор бўйи билан ёниб турувчи 40 нанодарахт ва 1,5 минг сунъий атиргул бўлади.

– Қурилмаларнинг барчасини Хитойдан олиб келдик. Лекин улар давлатимиз божхонасида туриб қолди, – дейди С.Раҳмонов. – Давлат божи жуда қимматлик қилмоқда. Бугунги учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимидан шу масалада ёрдам беришини сўрадик. Болалар учун барпо қилаётган боғимизга мўлжалланган қурилмаларни олиб киришда божхона имтиёзи қўлланилишидан умидвормиз.

f7d04a74-ebf7-480b-bf6e-5d0f6bcb5f4f.jpg

d5848c11-c6ce-400d-bcce-b432e22d37ed.jpg

c90b8d7b-cc8a-4884-93eb-b76a07074cf9.jpg

ЎзА
5 292