ЎзА Ўзбек

23.05.2018 13:51 Чоп этиш версияси

Ёш ўт ўчирувчилар мусобақаси

Жиззахда умумталим мактаблари ва касб-хунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги “Ёш ўт ўчирувчи” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларни касбга қизиқтириш, уларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмаси ҳамда жисмоний тайёргарлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги хизматига муносиб ва жисмонан соғлом ўсмирларни тайёрлаш мақсадида ўтказилган мусобақада унинг қуйи босқичида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этди.

Иштирокчилар “Ўт ўчирувчилар эстафетаси”, “Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш” ҳамда “100 метрга тўсиқлар оша югуриш” шартлари бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Умумтаълим мактаблари ўртасида биринчи ўринни Пахтакор туманидаги 2-умумтаълим мактаби қўлга киритди. Иккинчи ўринни Зафаробод туманидаги 10-, учинчи ўринни Ғаллаорол туманидаги 24-умумтълим мактаби жамоалари эгаллади.

Касб-ҳунар коллежлари ўртасида Жиззах шаҳар транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Зарбдор хизмат кўрсатиш, Ш.Рашидов тумани саноат касб-ҳунар коллежлари жамоаси эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди. Ғолиб жамоалар мусобақанинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
3 780