ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Ёш робототeхниклар аниқланди

Ёш робототeхниклар аниқланди
Қарши шаҳрида «Ёшлар ойлиги» доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан «Робо футбол» мусобақаси ўтказилди. Унда 16 нафар истеъдодли ёш робототехниклар бош соврин учун курашди.

– Бизнинг робототехника тўгарагимиз Қарши шаҳридаги “Nasaf ilm maskani” ўқув масканида бир йилдан бери фаолият кўрсатмоқда, - дейди тўгарак раҳбари Шоҳруҳ Мирзаев. – Бу янги йўналишга қизиқувчи болалар талайгина. Машғулотларни яқинда бошлаганимизга қарамай, шогирдларим билан республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлдик. Бугунги мусобақани томоша қилган ёшларнинг кўпчилиги бу йўналишни ўрганишга хоҳиш билдиришди.

photo_2020-06-29_19-25-00 (2).jpg

photo_2020-06-29_14-52-25.jpg

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

1 386
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат), ЎзА​