Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 17:13 Чоп этиш версияси

Ёш олимлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш: муаммо ва таклифлар

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши билан ҳамкорликда «Ёш олимлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш: муаммо ва таклифлар» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги вакиллари, партиянинг «Ёш адолатчилар» қаноти фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тошкент давлат юридик университети проректори З.Эсонова ва бошқалар илм-фанни ривожлантириш жараёнида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, ёш олимларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидлади.

– Илм-фаннинг турли йўналишларида тадқиқот ва изланиш олиб бораётган ёш олимлар сафи тобора кенгайиб бормоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Ё.Холиёров. – Бугунги мулоқотни ташкил этишдан мақсад уларнинг фаолият ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, илмий ихтироларига патентлар ажратилишига шарт-шароитлар яратиш, соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида муҳим вазифаларни белгилаб олишдан иборатдир.

Тадбирда партия ташаббуси билан ишлаб чиқилиб жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан ёш олимларнинг таклифлари тингланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 203






Все о погоде - Pogoda.uz